Ўзбекистонда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида Яшил водород хаби ташкил этилади. Лойиҳа доирасида Делавер университети билан биргаликда ТДТУ магистратура босқичида яшил водород бўйича янги ўқув дастури жорий этилади.
«Ўзкимёсаноат»нинг маълум қилишича, Ўзбекистон дунёда биринчи бўлиб яшил водороддан минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни бошлайди. Бу билан ўғит ишлаб чиқаришда табиий газдан фойдаланишни қисқартириш ва ҳар йили қарийб 33 млн метр куб табиий газни иқтисод қилиш мақсад қилинган.
Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси билан Сирдарё вилоятида 1500 мегаватт қувватли буғ-газ электр станциясини тармоққа улаш ҳамда Тошкент вилоятида «яшил водород»ни «пилот» тарзда ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш лойиҳаларига старт берилди.
Президент август ойида Ўзбекистонда «яшил водород» ишлаб чиқариш мажмуасини қуришни бошлаш бўйича топшириқ берди, дея маълум қилди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Иншоот Саудиянинг ACWA Power компанияси томонидан Чирчиқ шаҳридаги аммиак заводи негизида қурилади.
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида 6,4 млрд долларлик ҳужжатлар имзоланди. Нефть-газ ва нефть-кимё саноати, машинасозлик ҳамкорликнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг